Ярим оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Жон Жонс промоушенни унга катта миқдордаги пулни тўламаганликда айблади.
«Фаолиятимнинг чўққисида UFC менга пул тўламаган, улар мен ҳали юлдуз эмаслигимни айтган.
Мен бор-йўғи битта янги машина учун миннатдор бўлганман, улар эса ортимдан ўн миллионлаб даромад топган», — дейди Жонс.
Аввалроқ Жонс UFC’дан кетмоқчи эканини айтганди. Шундан сўнг бунга UFC президенти Дэйна Уайт ҳам ўз муносабатини билдирганди.
Жонс MMA’да умумий ҳисобда 28 та жанг ўтказиб, шуларнинг 26 тасида ғалаба (10 нокаут) қозонган, 1 тасида эса муроса йўлини танлаган. Унинг иштирокидаги яна бир жанги натижаси бекор қилинган.
Изоҳ (0)