Ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Александр Волкановски ва ушбу промоушенда собиқ чемпион Макс Ҳоллоуэй ўртасидаги реванш жанги UFC 251 мусобақасининг асосий воқеаси бўлади.
Жанг 11 июль куни Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтади. Аслида ушбу жанг 6 июнь санасида Австралияда бўлиб ўтиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли бекор қилинган. Томонларнинг UFC 245 да (2019 йил декабрь) бўлиб ўтган дастлабки беллашувида Волкановски ҳакамларнинг қарорига биноан Ҳоллоуэйдан устун келганди.
31 ёшли Волкановскининг ҳисобида 22 та жанг, 21 та ғалаба ва 1 та мағлубият бўлса, 28 ёшли Ҳоллоуэй умумий ҳисобда 26 жанг ўтказиб, шулардан 21 тасида ғалаба қозонган ва 5 тасида эса имкониятни бой бериб қўйган.
Изоҳ (0)