• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Арча-кўча»даги бир кишини ўлдирган пичоқбозлик: можаро дорихонадан тушадиган пулни деб келиб чиққан

    Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлининг Шайхонтоҳур туманидан ўтган қисмида 5 июнь, жума куни соат 18:30 атрофида оммавий пичоқбозлик юз бергани, икки киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди. Кейинроқ можаро иштирокчиларидан бири олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этгани маълум бўлганди.

    Ўзбекистон Бош прокуратураси ушбу ҳодиса тафсилотларини «Дарё»га маълум қилди.

    Аниқланишича, 27 ёшли Д.М. бизнес ҳамкори — 1988 йилда туғилган Б.Р. билан Тошкентнинг Лутфий кўчасида жойлашган дорихонадан тушадиган даромад сабаб пайдо бўлган келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб келган.

    Д.М. 5 июнь куни олдиндан Шайхонтоҳур тумани Қизилғунча кўчаси 2-уй қаршисида соат 18:30 га Б.Р. билан кўришув белгилаб, у ерга учта таниши билан бирга, пичоқ билан қуролланиб борган. Б.Р. эса воқеа жойига тўрт киши билан борган — улар орасида 23 ёшли М.Э. ҳам бўлган.

    «Жамоат жойида юзага келган тўқнашув давомида Д.М. пичоқ билан М.Э.нинг кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган», — дейилади расмий ахборотда. Тўқнашув вақтида М.Э. ҳам Д.М.га пичоқ билан жароҳат етказган.

    Жабрланувчи М.Э. Учтепа туманида жойлашган шаҳар тез-тиббий ёрдам клиник шифохонасида кўрсатилган тез-тиббий ёрдамга қарамай, олган ўнг кўкрак қафасидаги тешиб кирувчи санчилган-кесилган жароҳати туфайли 5 июнь куни вафот этган.

    Ҳолат юзасидан Тошкент прокуратураси 5 июнь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «л» банди (безорилик оқибатида қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши очган. Тергов прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

    «Гумонланувчи Д.М. кўкрак қафаси чап томонига етказилган санчиб-кесилган жароҳатлар натижасида шифохонага ётқизилиб, тиббий амалиёт ўтказилганлиги сабабли уни терговга жалб қилиш имкони вақтинча мавжуд эмас», — дейилади расмий ахборотда.

    Мавзуга доир:

    • Андижонда теракларнинг сояси бир кишининг ўлимига сабаб бўлди
    • Зангиотада белкурак билан танишини уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган йигит 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин
    • Бухорода эркак хотини билан жанжалига аралашган қайнсинглисини пичоқлаб ўлдирди
    • Қашқадарёда эркак оёғини занжир билан боғлаб ўзи ва 80 ёшли отасини ёқиб юборди

    08.06.2020, 18:04   Изоҳ (0)   61547
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қарши тумани ҳокимлиги судда кластерга ютқазди. Суд туман ҳокимига кластер ишига аралашишни тақиқлади

    08.06.2020, 17:53

    Андижондаги туғруқхонада ёш она ўзини осиб қўйди

    08.06.2020, 17:39

    Тошкент «сариқ»лигича қолди, Андижон «яшил»га айланди. Ўзбекистондаги «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудлар рўйхати янгиланди

    08.06.2020, 17:27

    Тошкентда аҳоли орасида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 18 та ҳолат қайд этилди. Ўзбекистон бўйича коронавирус юқтириб олганлар 4404 нафарга етди

    08.06.2020, 17:15

    Тошкентдаги учта ОТМда янги ўқув йилидан бошлаб масофавий таълим шакли жорий этилади

    08.06.2020, 16:26

    Ўзбекистон коронавирусга қарши кураш учун Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

    08.06.2020, 15:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50

    Жиддий фильмларнинг суратга олиш жараёнида юз берган кулгили воқеалар

    Кино | 8 август, 20:35

    Сунъий интеллект чатботлари билан доимий мулоқот психозни келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 8 август, 20:20

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    “Реал Мадрид” Витиньяга қизиқиш билдримоқда

    Спорт | 8 август, 20:17

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.