Бош вазир Абдулла Арипов Сўх туманига ташриф буюриб, у ерда туман аҳолиси билан мулоқоти чоғида 500 нафар сўхлик ёшни Тошкент шаҳридаги қурилишларга сафарбар этиш таъкиланганди. Сўх тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, рўйхатга олинган 230 нафар ёшнинг биринчи гуруҳи автобуслар орқали Фарғона шаҳрига жўнаб кетган.
Улар Фарғонадан Тошкент шаҳрига — Tashkent City томон йўл олади, дейилган хабарда.
Қайд этилишича, сўхликлар хорижга борган пайтларида ҳам, асосан, қурилиш ишлари билан шуғулланган ва шу сабаб улар мазкур соҳага бегона эмас. Тошкентдаги қурилиш ишларига жалб этилган сўхликлар учун ташкилотчилар томонидан зарурий шарт-шароитлар яратилиб, уларнинг маошлари вақтида тўланиши назоратга олинади.
Мавзуга доир:
- Сўхдаги можарода 3 та уйнинг ёниши оқибатида 11 киши бошпанасиз қолгани маълум бўлди. Улар вақтинчалик турар жойга жойлаштирилган (фото)
- Шавкат Мирзиёев: Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан дўстлигимизга, борди-келдимизга таъсир қилмаслиги керак
- Сўхда 3 та дам олиш маскани яратилади, вилоят марказига авиақатновни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
- Сўхлик битирувчиларга ОТМларга киришда 500 та давлат гранти квотаси ажратилди
Изоҳ (0)