Ўзбекистонда қийин ижтимоий аҳволдаги, кам таъминланган, ногиронлиги бор аъзоси бўлган оилалар қизларига 800 та алоҳида квота ажратилади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, бу борада Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда рўйхат шакллантирилади ҳамда тегишли низом тайёрланмоқда.

Шунингдек, Сўх туманида истиқомат қилувчи битирувчиларига ОТМларга киришда алоҳида 500 та давлат гранти квотаси берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ОТМларга ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача онлайн тарзда қабул қилинади. Абитуриентлар учун тест синовлари карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади. Битирувчилар аттестат олиши шарт эмас. ХТВ базасидаги маълумот ДТМ базасига ўтказилади.