Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 30 нафарга кўпайди ва 2020 йил 4 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра 3939 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Янги касалланганларнинг 28 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 1 нафари эса Тошкент вилоятида Россиядан чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.
Аввал Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 2020 йил 4 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, 35 кишига кўпайиб, 3909 нафарни (78 фоиз) ташкил этгани хабар қилинганди.
4 июнь куни Қорақалпоғистонда 4 киши, Тошкентда 64 киши ва Самарқандда 5 киши коронавирусдан соғайиб чиққан. Сутка давомида жами 73 нафар бемор касалликдан тузалиб, Ўзбекистон бўйлаб коронавирусдан соғайганлар сони 3 087 нафарга етган.
15 мартда Ўзбекистонда COVID-19 коронавируси эпидемияси бошланганидан бери инфекцияга чалинган беморларнинг 16 нафари касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)