Режиссёр Жеймс Кэмерон ва продюсер Жон Ландау «Аватар» фильмининг давомини суратга олиш учун Янги Зеландияга етиб келди. Бу ҳақда Ландау ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилган.
«Янги Зеландияга етиб келдик. Энди 14 кунлик карантинимиз бошланади», — деб ёзади продюсер.
Янги Зеландия чегаралари коронавирус пандемияси сабаб расман ёпиқ ҳисобланади. Бироқ Кэмерон ва унинг суратга олиш гуруҳи мамлакат иқтисодиёти учун сезиларли даражада қийматга эга лойиҳага алоқаси бўлгани сабаб уларга рухсат берилган.
«Аватар 2» сюжети биринчи қисмдаги воқеалардан бир неча йил кейин содир бўладиган воқеаларга бағишланади. Бош қаҳрамонлар — Жейк ва Нейтири қиз фарзандли бўлади. Улар биргаликда яна Пандорага саёҳат уюштиради.
«Аватар»нинг навбатдаги қисмини суратга олиш ишлари апрель ойида бошланиши керак эди, бироқ коронавирус сабаб чегаралар ёпилган ва ишлар тўхтатилган. Ҳозир Янги Зеландияда карантин чекловлари юмшатилган, хусусан, киносаноат қайта йўлга қўйилган. Мамлакатда «Аватар»дан ташқари, тез орада «Узуклар ҳукмдори» сериални суратга олиш ҳам бошланади
Изоҳ (0)