Навоий вилоятида 42 нафар, Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 2 нафар, жами 49 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ.
Навоийда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (35 нафари Зарафшон шаҳридан, 4 нафари Хатирчи туманидан, 2 нафари Конимех туманидан, 1 нафари эса Учқудуқ туманидан) бўлиб, 26 нафари эркак, 16 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 64 ёшда, ёши кичиги 2019 йил туғилган чақалоқ. Эндиликда мазкур вилоятда соғайганлар 54 нафарга етди.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 54 ёшда, ёши кичиги 31 ёшда. Уларнинг 3 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари (63 ёшли эркак) пойтахтдан, яна 1 нафари (33 ёшли эркак) Қозоғистон Республикасидан.
Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида соғайганлар 1 127 нафарга етди.
Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2 859 нафарга етгани хабар берилган эди. Энди эса улар сони 2 908 нафарга етди.
Касалланганларнинг умумий сони эса, 2 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра 3 718 нафарни ташкил қилмоқда, беморларнинг 15 нафари коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)