Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 2020 йилнинг 1—3 июнь кунлари Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиш хавфи мавжудлигини хабар қилди.
Вазирлик хабарида тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳолидан эҳтиёт чораларини кўриш, нохуш ҳолатлар юзага келганда ФВВнинг 1050 қисқа рақамига мурожаат қилиш сўралган.
Аввал ФВВ 29 майда ҳам Ўзбекистонда сел келиш хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантирганди.
Изоҳ (0)