Америкалик актёр ва кинорежиссёр Квентин Тарантино Дэвид Финчернинг «Ижтимоий тармоқ» картинасини сўнгги ўн йилликнинг энг яхши фильми деб атади. Бу ҳақда Premiere журнали хабар берди.
«У — биринчи рақамли, шу сабабли у зўр бўлди. Унинг шунчаки рақиблари йўқ», — дейди Тарантино.
Тарантино иккинчи ўринни Кристофер Ноланнинг «Дюнкерк» фильмига берган. Картина Иккинчи жаҳон уруши бошларида немис армияси қуршовида қолиб кетган бир неча юз минг аскарнинг эвакуация қилинишига бағишланади.
«Ижтимоий тармоқ» фильми 2010 йилда экран юзини кўрган бўлиб, унда бош ролларни Жесси Айзенберг, Эндрю Гарфилд ва Жастин Тимберлейк ижро этган. Фильм Бен Мезричнинг «Зўраки миллиардерлар: Facebook қандай яратилган?» китоби асосида суратга олинган.
Изоҳ (0)