Тошкентнинг Чилонзор туманидаги айрим бинолар деворларида i@inkUZart тахаллуси билан ижод қилаётган рассом томонидан чизилган граффитилар пайдо бўлди, деб ёзади Sputnik.
Рассомнинг ижод намуналари коронавирус пандемиясига бағишланган.
Тиббий ниқоб, фаришта қанотли шифокор сурати, ниқоб таққан Мона Лиза, кислород ниқобини ушлаб туриб, беморларга ёрдам беришга шай турган шифокор акс этган «Кўз» номли расмлар шулар жумласидандир.
Маълумот учун, граффитилар иморатларнинг деворлари ва идишлар сиртига тирнаш йўли билан чизилган қадимий ёзув, нақш ва суратлар бўлиб, италян тилидан таржима қилинганда «тирналган» деган маънони англатади.
Граффитилар қадимий одамларнинг касби, қизиқиши, санъати, турмуш тарзи тўғрисида муҳим маълумотларни сақлаб қолган. Граффитилар қадимий қабилаларнинг жонли тилини билишга имкон беради. У палеография фанини янги маълумотлар билан бойитишда муҳим аҳамиятга эга.
Изоҳ (0)