Россия илк бор мушукнинг коронавирусга чалингани қайд этилди. Мушук яшаш жойининг ўзида карантинга олинган.
Россиялик вирусолог, тиббиёт фанлари доктори Анатолий Альтштейн «Говорит Москва» радиостанциясига берган интервьюсида пандемия тарқалишининг асосий манбаси одамлар эканлигини билдирди.
«Уй ҳайвонлари вирусни одамлардан юқтиради. Оилда мушук бор, у касалланди. Бу оилада вирус борлигидан, кимдир касалланганидан далолат беради. Мушуклар ҳақида гап кетганда бу оила ичидаги инфекциядир. Мушуклар югурмайди, ҳеч қаерда айланиб юрмайди, у уй ҳайвони. Касалланган бўлса, уни фақат олила аъзоларидан юқтирган. Мушуклардан жиддий хавф бор деб бўлмайди. Улар иккинчи даражали ташувчилардир. Бугунги кунда коронавирус инфекцияси тарқалишининг асосий манбаси — бу одамлар», — деган у.
Аввалроқ Россияда уй ҳайвонлари учун коронавирусни аниқлашда 10 мингта тест ишлаб чиқарилиши хабар берилган. Бу ҳақда Россельхознадзор раҳбарининг ўринбосари Константин Савенков маълум қилган.
Изоҳ (0)