• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 1 июндан қандай ўзгаришлар кучга киради?

    Адлия вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистонда 2020 йил 1 июндан бошлаб кучга кирадиган ўзгаришларни эслатиб ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    1. Айрим тадбиркорлар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан вақтинча озод қилинади.

    2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача қуйидагилар мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади:

    • кичик тадбиркорлик субъектлари;
    • бозорлар ва савдо комплекслари;
    • кинотеатрлар;
    • умумий овқатланиш жойлари;
    • жамоат транспорти корхоналари;
    • спорт-соғломлаштириш муассасалари;
    • йўловчи ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, биноларни, шу жумладан, банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.
    2. Нафақа олувчилар сони оширилади.

    14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони қўшимча 10 фоизга оширилади.

    3. Фитобарлар ташкил этилади.

    Тиббиёт муассасалари, шу жумладан, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ (овул) врачлик пунктларида, шунингдек, босқичма-босқич барча вазирлик ва идораларда, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳамда маҳаллий аэропортларда, барча турдаги автовокзал, темир йўл вокзалларида, бозорлар, санаторий-курорт муассасаларида ҳамда бошқа аҳоли гавжум жойларда фитобарлар ташкил этилади.

    4. Қатор тамаки маҳсулотларига акциз солиғи киритилади.

    Импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган, шимиладиган (снюс), чилим учун тамаки, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликларга акциз солиғи киритилади.

    Шу муносабат билан, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари қўшимча позициялар билан тўлдирилади.

    Унга кўра, қатор тамаки маҳсулотларининг акциз солиғи ставкалари миқдорлари белгиланди. Жумладан, 2020 йил 1 июндан чекиладиган тамакининг 1 килоси учун 25 доллар миқдорида акциз солиғи солинади.

    5. Маҳаллий экспорт қилувчилар транспорт харажатларининг бир қисми давлат томонидан қопланади.

    Маҳаллий экспорт қилувчиларга юкларни автомобиль ва ҳаво транспорти орқали экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаш, шунингдек, тадбиркорларнинг инфратузилма барпо этиш бўйича харажатларининг бир қисми учун компенсация тўлаш механизмлари жорий этилади.

    6. Ваколатли органлар тадбиркорларга лицензия олиш учун зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам беради.

    Тадбиркорларга лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришда кадрларнинг профессионал малакаси, тақдим этилган ҳужжатлар ва дастурларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга, бино ва иншоотларнинг — санитария-эпидемиологик талабларга ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги сабабли рад этишга йўл қўйилмайди.

    Бунда ваколатли давлат органлари тадбиркорларга малакали кадрларни излаш, ҳужжатлар ва дастурларни қайта ишлаш учун мутахассисларни жалб қилиш ҳамда лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни олиш учун бошқа зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам беришлари лозим, талабгорнинг таклиф этилган ёрдамни рад қилиш ҳоллари бундан мустасно.

    7. Металл прокатининг ҳар бир тўпига сифат тўғрисидаги ҳужжат илова қилинади.

    Сотилаётган ва ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган металл прокатининг ҳар бир тўпига ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) томонидан сифат тўғрисидаги ҳужжат илова қилиниши керак.

    Сифат тўғрисидаги ҳужжат техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлик юзасидан синовларнинг ижобий натижалари асосида расмийлаштирилади.

    Бунда  ишлаб чиқарувчиларда тегишли ишлаб чиқариш лабораторияси бўлмаса, металл прокатини бошқа синов лабораторияларида синовдан ўтказишга йўл қўйилади.

    8. «Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарорининг фуқаровий ва хизмат ўқотар қуролини назорат тартибида отиш қисми кучга киради.

    9. Юридик шахслар биржа аъзолари сифатида аккредитациядан ўтказилади.

    Қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилади:

    • товар сегментлари бўйича биржа савдоларини маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб ва биржа аъзоларига фойдаланиш ҳуқуқини берган ҳолда алоҳида секцияларда ўтказиш;
    • маҳсулотни секция тамойили бўйича сотишни таъминлаш ва брокерлик ўринларини биржанинг расмий веб-сайти орқали тақдим этиш бўйича шаффоф механизмни инобатга олган ҳолда юридик шахсларни биржа аъзолари сифатида аккредитациядан ўтказиш;
    • биржа савдоси қоидалари талабларига мувофиқлиги бўйича фаолият кўрсатувчи биржа аъзоларининг малака даражасини ҳар 3 йилда мунтазам аниқлаш.
    10. Ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун кредитлар ажратилади.

    Фермер хўжаликлари, ғаллачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан 12 ой муддатгача ғалла ялпи ҳосили умумий қийматининг 40 фоизигача бўлган миқдорда молиялаштирилганда йиллик 10 фоиз, 50 фоизигача бўлган миқдорда молиялаштирилганда йиллик 12 фоиз ставкадан (шундан банк маржаси 2 фоиз) ошмаган миқдорда кредитлар ажратилади.

    Мулкчилик шаклидан қатъи назар, фақат донни қайта ишловчи корхоналар ҳамда донни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ғаллачилик кластерлари томонидан республикада етиштирилган ғаллани харид қилиш учун тижорат банклари томонидан 12 ой муддатгача 50 миллиард сўмгача миқдорда тижорат кредитлари ажратилади.

    26.05.2020, 20:44   Изоҳ (0)   176801
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразм ҳам коронавирусдан холи ҳудудга айланди

    26.05.2020, 20:24

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига миллиардлаб сўм пул вақтида тўланмагани аниқланди

    26.05.2020, 20:08

    Ўзбекистонда 27 май куни ҳаво бироз булутли бўлади

    26.05.2020, 19:30

    Шавкат Мирзиёев: 100 мингдан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтиш истагини билдирган, навбат кутмоқда

    26.05.2020, 19:11

    Шавкат Мирзиёев «қизил» ва «сариқ» ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириш ҳақида кўрсатма берди

    26.05.2020, 19:05

    Петербургда одам ўғирлаганликда гумонланиб 3 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

    26.05.2020, 19:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Путинга қўнғироқдан аввал Трампдан нимани сўрагани очиқланди

    Дунё | 20 май, 10:58

    Бюджетингизни секин-аста “емираётган” 6 нарса 

    Лайфстайл | 20 май, 10:48

    Элдор Шомуродовга таниқли мураббий устозлик қилади — манба

    Спорт | 20 май, 10:42

    Ўзбекистонда Баҳрайн, Кувайт ва Уммон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 20 май, 10:33

    АҚШдан “ўзини депортация қилган” мигрантлар чиқариб юборилди

    Дунё | 20 май, 10:20

    Netflix: севимли сериалларингиз рўйхатидан жой оладиган минисериаллар (трейлер)

    Кино | 20 май, 09:57

    Ўзбекистонга мигрантлар жўнатган пуллар миқдори уч ойда 800 млн долларга ошди

    Иқтисодиёт | 20 май, 09:55

    Ламин Ямал “Барселона”да янги рақам остида ўйнайди

    Спорт | 20 май, 09:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.