YouTube’нинг iOS ва Android’га мўлжалланган иловаларида фойдаланувчининг ухлаш вақти бўлганини эслатиб турувчи функция пайдо бўлди, деб хабар беради IXBT.
YouTube’даги роликларни томоша қилишга берилиб кетиш жуда осон. Айниқса, ҳозирги изоляция шароитида. Бироқ уйқунинг ўрнига видео кўриш — яхши ғоя эмас, бу уйқуга тўймаслик ва ҳолдан тойишга олиб келиши мумкин. Сервис шуни инобатга олиб, видео томоша қилишни тўхтатиб, уйқуга ётиш кераклигини эслатувчи янги функцияни тақдим этди.
Эслатиш параметлари, хусусан, вақт ва унинг қанчалик қаттиқ бўлишини (сервис ролик тугашини кутиши ёки эслатиш учун уни тўхтатиб қўйиши) фойдаланувчилар созламалар орқали белгилаб олиши мумкин. Албатта, мазкур эслатиш функциясини ўчириб қўйиш ва видео томоша қилишни давом эттириш мумкин.
Изоҳ (0)