• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Марҳум актриса Гавҳар Шарипованинг онаси: Гавҳар Навоийнинг ҳавоси мени бўғади, менга ҳаво етишмайди дерди (видео)

    «Опа-сингиллар», «Гулхан атрофидагилар», «Алпомиш» каби фильмларидаги роллари билан машҳурликка эришган, 2019 йилнинг охирида бахтсиз ҳодиса туфайли оламдан ўтган актриса Гавҳар Шарипованинг онаси Дилором Шарипова «Дарё» нашрига интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дилором Шарипова қизининг болалиги, актриса бўламан деб қилган ҳаракатлари, «имтиҳондан қизимни йиқитиб юборинглар»,  дея институт ўқитувчиларига қилган илтимоси ҳақида гапириб берди.

    Гавҳар қизим боғчага борган вақтларидан, уч ёшларидан турли юпкачаларни кийиб, актриса бўламан дер эди. ‘Бундай дема-эй, актриса бизни зотимизда йўқ’, дердим. Мактабда ҳам жуда яхши ўқиганди. Айниқса устозлари Гавҳар томонидан ташкиллаштирилган сўнгги қўнғироқни, ҳар бир ўқитувчисига шеър ёзганини ҳозиргача эслашади.

    ‘Менга оқ фотиҳа беринг, мен санъат институтига кираман’,— деганида, ‘жоним болам, сени отасиз катта қилдим, ўзбекчилик, одамлар актриса бўлиб кетибди’,— деб гапиришади, десам, ‘Сора Эшонтўраева етти ёшимда сен саҳна учун туғилгансан, актриса бўласан, дегандилар, ҳамма томонлама қобилиятим етарли, барибир актриса бўламан’ деганди.

    Институтга ҳужжатларини топширганида ҳам, ижодий имтиҳон оладиган устозларига ‘айланай сизлардан, Навоийдан келган Шарипова Гавҳарни имтиҳондан йиқитиб юборинглар’ деб илтимос қилдим. Имтиҳонда унинг маҳоратини кўрган устозлари, ёнимга келиб, ‘қизингиз саҳна учун туғилган экан-ку, ҳали у машҳур актриса бўлиб кетади, бизни дуо қилиб, раҳмат айтиб юрасиз’ дейишган эди. Гавҳар юқори натижалар билан ўқишга кирган эди.

    Биринчи марта Рашид Холиқовнинг видео клипида суратга тушганди. Кейин ‘Алпомиш’ фильмига, ‘Оталар сўзи’ дастурида суратга тушиб юрди. Театрда жуда кўп спектаклларда роллар ўйнади. ‘Гулхан атрофидагилар’ фильмида ҳам жуда чиройли роль ижро этган.

    Кейинроқ ‘Опа-сингиллар’ сериалига таклиф қилишган экан. Бир кун телефон қилиб, ‘фалон куни ‘Опа-сингиллар’нинг биринчи фасли кетади, кўринглар, фақат йиғламанглар’ деди. ‘Опа-сингилларни’ йиғлаб-йиғлаб кўрдик.

    ‘Опа-сингиллар’ сериалидан кейин иши ўхшамадими, дугонаси Москвага чақирган эди, кейин у ерга ишлашга кетди. Москвадан уйга келганида, ‘Навоийда қол’, десам, ‘мен Навоийда яшай олмайман, мени ижодим Тошкентда, Навоийнинг ҳавоси мени бўғади, менга ҳаво етишмайди’ деганди.

    Ҳаммамизга меҳрибон эди, ‘ишларим яхши бўлиб кетса Тошкентдан уй оламан, сизни олиб кетиб шифокорларга кўрсатаман, сиз йиғламанг, ҳаммаси яхши бўлади, онажон’ дерди.

    Болажонимдан айрилиб қолдим. Мени болам кенг дунёга сиғмай кетди.

    Дилором Шарипова, актриса Гавҳар Шарипованинг онаси

    Маълумот учун, актриса Гавҳар Шарипова 1980 йилда Навоий шаҳрида туғилган бўлиб, «Алданган аёл», «Гўзаллик сири», «Алпомиш», «Гулхан атрофидагилар», «Сарвиноз» каби фильмларда ҳам турли даражадаги ролларни ижро этган.

    Актриса Гавҳар Шарипова 2019 йилнинг 19 ноябрь куни Самарқанд—Ғузор автомобиль йўлида, Isuzu юк машинасида келаётганда, мазкур юк машинаси ҳайдовчиси шилқимлик қилган, шундан сўнг актриса 140 километр тезликда юриб кетаётган машинадан ўзини ташлаб вафот этган.

     

    22.05.2020, 19:20   Изоҳ (0)   70288
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    UNESCO: Дунёдаги музейларнинг 13 фоизи карантиндан сўнг қайта очилмаслиги мумкин

    22.05.2020, 18:34

    «Сизни ҳам она туғгандир, синглингиз бордир». Гавҳар Шарипованинг опаси актрисанинг жасади расмларини тарқатганларни қоралади (видео)

    22.05.2020, 11:31

    Франциялик бизнесмен мамлакатни инқироздан қутқаришнинг оддий йўлини топди. Бунинг учун «Мона Лиза»ни сотиш кифоя

    20.05.2020, 17:57

    Озодбек Назарбеков циркдаги шароитлар билан танишди. Вазирлик муассаса таъмири учун пул ажратади (фото)

    20.05.2020, 09:15

    Google Arts & Culture платформасида Ўзбекистонга бағишланган 3 та янги коллекция очилди

    19.05.2020, 22:15

    Меган Маркл ва шаҳзода Гарри ҳақида «Қасрдан қочиш» номли фильми суратга олинади

    12.05.2020, 09:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп почта орқали овоз бериш ва баҳсли электрон тизимларга қарши фармонни имзолайди

    Дунё | 18 август, 21:20

    “Ғазони бошқариш учун вақтинчалик қўмита ҳақида яқин орада эълон қиламиз” — Фаластин бош вазири

    Дунё | 18 август, 21:10

    Суперлига. “Қизилқум” сафарда “Хоразм”дан устун келди

    Спорт | 18 август, 21:08

    “Заковат” III Осиё очиқ чемпионати: 200 миллион сўм ўз эгаларини топди

    Ўзбекистон | 18 август, 21:00

    Минглаб фаластинликлар Исроилнинг бомбардимонларидан қўрқиб, Ғазо шаҳрини тарк этяпти

    Дунё | 18 август, 20:50

    “Университет талабани кучли қилади ёки синдиради” — 6 тилни биладиган дастурчи Нодирабегим Мусаева билан суҳбат (фото)

    Ўзбекистон | 18 август, 19:30

    Трампнинг рейтинги Путин билан ўтказилган музокаралардан сўнг кўтарилди

    Дунё | 18 август, 20:30

    ИИО ходимлари билан жанжаллашган 2005 йилда туғилган фуқаро жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 18 август, 20:20

    Ҳар ким қила олади: 56 ёшли Женнифер Лопес нима учун 30 ёшдек кўринади?

    Шоу-бизнес | 18 август, 20:10

    Қайси ҳудудларда қурилиш ва ишлаб чиқариш корхоналари солиқдан энг кўп қарздорлиги очиқланди

    Иқтисодиёт | 18 август, 20:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.