Мексиканинг Нуэво-Леон штатида ноодатий шаклдаги дўл ёғди, деб хабар берди Daily Mail.
Йирик дўл коронавирус шаклида бўлган.
Маҳаллий аҳоли вакиллари Худо шу тариқа уйда ўтириш кераклигини эслатяпти, деган қарорга келган.
Тиконларга эга дўлнинг сурати ижтимоий тармоқларда тарқалди. Жаҳон метеорология ташкилоти мутахассисси Жозе Мигель Винас суратларни ўрганди. Унинг сўзларига кўра, ушбу шаклда ҳеч қандай ноодатий ҳолат йўқ.
«Кучли бўрон пайтида турли ўлчамдаги дўллар бир-бирига урилиб, уларнинг шакли ўзгаради, хусусан, шундай тиконли шакллар ҳам пайдо бўлади», — дейди мутахассис.
Изоҳ (0)