Интернетда HTC компаниясининг янги наушниги суратлари пайдо бўлди, у ташқи кўриниши билан бошқа маркадаги наушникларни ёдга солади, деб ёзади Medialeaks.
Ўз вақтида Apple компаниясининг асосчиси Стив Жобс Пикассодан иқтибос келтирган эди: «Яхши рассом нусха кўчиради, буюк рассом эса — ўғирлайди». Бу сафар Apple ўз дизайни билан бўлишишга тўғри келган кўринади.
Тайваннинг HTC компаниясига тегишли янги наушникларнинг суратлари 18 май куни Android Police порталида пайдо бўлган. У Ear номини олган маҳсулот агарда Apple’нинг AirPods наушникларининг худди ўзига ўхшамаганида бу қадар кўпчиликнинг эътиборига тушмаган бўларди.
HTC ҳатто наушникнинг қувватлантириш ғилофини ҳам кўчирган. Ғилофдаги ягона фарқ — унинг очилишида. Ҳозирча HTC маҳсулотининг нархи ва техник тавсифи ҳақида маълумотлар йўқ.
Ўз вақтида Apple асосчиси Стив Жобс ҳам бошқалардан кўчирган. Хусусан, 1979 йилда Xerox компанияси марказига ташрифидан сўнг, Жобснинг жамоаси ўзининг Macintosh’и учун график интерфейсни яратган эди. Бунда улар Xerox’да «кузатган» технологияларга асосланган. Стив Жобснинг ўзи эса Xerox’дан ўғирлагани борасидаги айбловларга «буюк ғояларни ўғирлашга ҳеч қачон уялмаганман» дея жавоб қайтарган.
Изоҳ (0)