Американинг Техас штатида яшовчи Жен Риггинс ва унинг 13 ёшли қизи бўр билан расм чизишга қизиқади, деб ёзади TravelAsk.
Пандемияга қадар улар бўр билан тротуарга расм чизиш бўйича турли танловларда иштирок этган. Бироқ ҳозир коронавирус туфайли танловлар бекор қилинган, шунинг учун она ва қиз истеъдодларини намойиш этиб, қўшниларини хурсанд қилишга киришди.
Женнинг айтишича, улар иштирок этишни режалаштирган танловлар бекор бўлганини эшитиб, қаттиқ хафа бўлган. Шундан сўнг аёл ўз уйи яқинидаги йўлакларга расм чизишга қарор қилган.
Жен беш йил аввал бўр билан расм чизишга қизиқиб қолган. У профессионал рассомга шогирд тушиб, ҳамма бўш вақтини ушбу машғулотга бағишлаган. Кейинроқ унга қизи қўшилган.
Улар уй яқинидаги йўлакка балиқларнинг расмини чизган, бу қўшниларга жуда ёққан. Шундан сўнг она ва бола фаолиятини бемалол давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)