Португалиялик фотограф Пауло де Оливейра ва унинг ҳамкасблари ўз ишлари билан атроф-муҳит ифлосланиши нақадар кенг кўламли муаммо эканлиги ҳамда чиқиндиларни қайта ишлаш аҳамиятини кўрсатиб берди, деб ёзади Esquire.
БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили океанга 13 миллион тонна пластик чиқиндилар ташланади. Бу дунё океанидаги умумий чиқиндининг 80 фоизи дегани.Пластик қуёш нурлари таъсирида майда бўлакларга бўлинади ҳамда атроф-муҳитга катта зарар етказадиган моддалар чиқара бошлайди. Пакетлар, бутилкалар, бир марталик идишлар ва бошқа чиқиндилар денгизда яшовчи жониворлар ва қушларнинг ошқозонига тушади. Экологларнинг ҳисоб-китобига кўра, ушбу ҳолат ҳар йили ўн минглаб жониворларнинг ўлимига сабаб бўлади.
Пауло де Оливейра ўз суратлари билан пластик буюмлар океанга қандай зарар етказаётганига кенг жамоатчилик эътиборини қаратмоқчи бўлди.
Бу ҳужжатли суратлар эмас, фотограф муаммони яққол кўрсатиш учун бир неча суратларни жамлаб композиция яратган.
Изоҳ (0)