Ўзбекистон Сенати 11 май, душанба куни бўлиб ўтган тўртинчи ялпи мажлисда Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлигини маъқуллади.

Овоз бериш жараёнида 100 нафар сенатордан 91 нафари иштирок этди. Улардан 71 нафари қарорни маъқуллаб овоз берди, 16 сенатор қарши чиқди, тўрт сенатор бетараф қолди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 28 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилишини маъқуллаган эди. Ўшанда қарор муҳокамасида 150 нафар депутатнинг 132 нафари (баъзи манбаларга 133 нафари) қатнашган, 86 депутат маъқуллаб овоз берган, 32 нафари қарши чиққан (маълумотларга кўра, уларнинг деярли бари «Миллий тикланиш» партияси аъзолари), 14 депутат бетараф қолган (бетараф қолганлардан бири Расул Кушербаев).