Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Эвандер Ҳолифилд рингга қайтаётганини маълум қилди.

Фото: Getty Images

Америкалик афсонавий боксчи бир нечта кўргазмали жангда иштирок этади ва шу йўл билан хайрия акциясини қўллаб-қувватлайди.

«Тайёрмисиз? Сиз кутган палла. Чемпион қайтди! Рингга қайтаётганимни эълон қилишни хоҳлардим. Мен буюк иш учун кўргазмали жангларда иштирок этаман», — дея ёзади 57 ёшли боксчи.

Ҳолифилд профессионал боксда 57 жанг ўтказиб уларнинг 44 тасидаги ғалаба қозонган ва ўн марта мағлуб бўлган. Шунингдек, у иккита дуранг қайд этган ва яна бир жанг натижаси бекор бўлган.

Аввалроқ 53 ёшли Майк Тайсон рингга қайтаётгани ва кўргазмали жангларда иштирок этишини маълум қилганди. Кейинроқ унинг мураббийи Тайсон ва Ҳолифилд иштирокидаги учинчи жанг ўтказилишига шама қилганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!