Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти, халқ орасида «Салимбой» номи билан машҳур бўлган Салим Абдувалиев унга мафия ва жиноят олами вакили сифатида қарашларига муносабат билдирди.
«Одамлар мен ҳақимда турли бўлар-бўлмас гапларни айтади. Ҳаётимда бировнинг ҳақини емаганман, ҳеч кимнинг бир тийинига ҳам хиёнат қилмаганман. Мен тўғри яшайман ва ҳаёт тарзимдан фахрланаман. Бу дунёда ҳеч кимни хафа қилмаганман.
Мафия ва қандайдир «криминал авторитет» каби гаплар юради. Мен бу сўзлар ҳатто нимани англатишини билмайман. Агар кимнингдир ҳурмати баланд бўлса, демак у ҳурматли инсон. Одамлар мени шундай қилиб кўрсатиб қўйган, ўзим эмас. Мени мақташса, хурсанд бўлмайман, ёмон гапирса хафа бўлмайман. Мен учун ўз қарашларим муҳим», — дейди Салим Абдувалиев.
Маълумот учун, Салим Абдувалиев 1997 йилдан буён Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти ҳисобланади. Шунингдек, у 2000 йилдан бери Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти сифатида ҳам фаолият олиб боради.
Мавзуга доир:
- Салим Абдувалиев: Бошқалар хафа бўлмасин-у, мен учун фақат 2 та спорт тури мавжуд — кураш ва бошқалар
- Салим Абдувалиев: Фарғона ёки Қирғизистонда эмас, аниқ Тошкентда туғилганман
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)