«Салимбой» номи билан машҳур бўлган ўзбекистонлик таниқли тадбиркор, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти Салим Абдувалиев Фарғонада туғилгани ҳақидаги маълумотларни инкор этди.

Фото: Olamsport

«Мен 1950 йили Тошкентда туғилганман. Фарғона, Қозоғистон ёки Қирғизистонда туғилганим ҳақидаги маълумотлар нотўғри. Шахсан ўзим Тошкентда туғилганман! Отам 1945 йилда Фарғонадан Тошкентга келган, у колхозда ишларди. Шу тариқа ҳаётим бошланган, колхозда ўсганман. 7 ёшимдан у ерда ишлаганман.

Қийин ҳаёт тарзини бошдан кечирганман, баъзида ейишга ҳеч нарса бўлмасди. 16 ёшимда эса кураш бўйича шаҳар ва мамлакат чемпионига айландим ҳамда йиллик талонга эга бўлгандим», — дея эслайди Абдувалиев ўзининг 70 йиллик юбилейи арафасида берган интервьюсида.

Кўплаб манбаларда Салим Абдувалиев Фарғона вилояти Тошлоқ туманида туғилгани ҳақида маълумот берилган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!