Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Севги изтироби» фильми орқали мухлислар қалбидан жой олган маҳоратли актёр Бурак Ўзчивитнинг нафақат кинодаги фаолияти, балки шахсий ҳаёти ҳам эътибор марказида бўлиб келган. «Яндекс Дзен» платформасида Бурак ҳақида қизиқарли фактлар эълон қилинди. Улар орқали сиз севимли актёрингиз ҳақида янада кўп маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Фото: Sondakika

Фото: Sondakika

1. Бурак автобиографиясида биз эшитиб ёки ўқиб ўрганиб қолган ўзига хослик йўқ. Шуниси маълумки, оилавий анъанага лойиқ равишда актёрнинг ҳам кабоб ресторани бор ва у «Бали бей» деб номланади. Буракнинг ўзи мазкур ресторанга ҳафтасига камида икки бор ташриф буюриб туради. Таъкидланишича, ресторанга ташриф буюрган мижозлар ундаги таомларни истеъмол қилишдан ҳам кўра актёр билан учрашишга ишқибоз.

2. Болалик пайтида телевизор қаршисидан нари кетмаган Бурак қаҳрамонларга, улардек қўрқмас ва жасур бўлишга қизиққан. Катта бўлса «Бэтмен» бўлишни истаган бўлажак актёрнинг, қайсидир маънода фильм қаҳрамонига айланганини инкор қилиб бў​лмайди.

Фото: Hurriyet

Фото: Hurriyet

3. Ўзчивит Мармара университетининг кино, тасвирий санъат ва фотография йўналишини тамомлаган. Шунга қарамасдан карьерасини модель сифатида бошлаган ва ушбу соҳада етарлича муваффақиятга эришган. 2013 йилда «Туркиянинг энг яхши модели», орадан икки йил ўтиб эса «Дунёнинг энг яхши модели» деб эътироф этилган. Энг қизиғи, мазкур танловда иштирок этиш учун унинг фотосини отаси юборган.

4. Кинодаги фаолияти 2006 йилда «Минус 18» фильмидаги кичик роли билан бошланган. Бундан кейин бир қанча фильмларда суратга тушганига қарамай, «Муҳташам юз йил» фильмидаги Малкочўғлу Бали бей роли унга муваффақият олиб келган. Ундан кейинги «Чолиқуши» ва «Севги изтироби» сериаллари эса актёрнинг нафақат ташқи қиёфаси, балки ижодий маҳорати ҳам мукаммал эканини исботлади.

Фото: Al Bawaba

Фото: Al Bawaba

5. Буракнинг шахсий ҳаёти ҳеч қачон сир сақланмаган. Актёр 2013 йилда «Чолиқуши» фильмининг суратга олиш жараёнида Фахрия Эвжен билан учрашади ва ўтган йиллар икки кино олами вакилининг нафақат ижодда, балки шахсий ҳаётда ҳам муносиб жуфтлик эканини исботлади. Фахрия ва Бурак 2017 йилда турмуш қурган. 2019 йилда Ўзчивитлар сони биттага кўпайди: жуфтлик ўғил фарзандли бўлди.

6. Ўзига нисбатан «энг келишган» деб бериладиган таърифларга Бурак шунчаки, ташқи кўринишига эътибор беришини айтиб, камтарлик қилади.

Фото: Sporx

Фото: Sporx

Изоҳ
Асосий янгиликлар