Суҳбат аввалида президентлар Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса билан боғлиқ жорий вазиятни ҳамда унинг икки мамлакат чегараолди ҳудудларидаги оқибатларини бартараф этиш бўйича яқин ҳамкорликни ташкил этиш масалаларини батафсил муҳокама қилган.
«Президентлар ҳукуматларга ишни мувофиқлаштирган ҳолда таъминлаш ва юзага келаётган барча масалаларни тезкор ҳал қилиш бўйича топшириқ бердилар», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистонда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва унинг икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларга салбий таъсирини камайтириш борасида амалга оширилаётган самарали чора-тадбирлар қўллаб-қувватланган.
«Президентлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар», — дейилади расмий ахборотда. Таъкидланишича, суҳбат анъанавий самимий ва дўстона руҳда ўтган.
Изоҳ (0)