• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сардоба сув омборидаги авариядан сўнг 70 мингга яқин фуқаро эвакуация қилинди

    Сардоба сув омборида тўғони ёрилиши билан боғлиқ фавқулодда вазият муносабати билан аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилаётгани ҳақида аввал хабар берилган эди. ФВВ матбуот хизмати раҳбари Мурод Содиқов эвакуация қилинган аҳоли сонини маълум қилди.

    Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Содиқовнинг таъкидлашича, фавқулодда вазиятнинг биринчи дақиқаларидаёқ Сардоба сув омбори ҳудуди атрофида истиқомат қиладиган 70 мингга яқин аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган ҳамда Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳудудида ташкил этилган махсус муассасаларга жойлаштирилган.

    Бундан ташқари, яна минг кишига мўлжалланган қўшимча жойлар ҳам тайёрланмоқда. Эвакуация қилинган фуқароларни озиқ-овқат, дори-дармон ва ухлаш ҳамда дам олиш жойлари билан таъминлашмоқда. Ҳозирги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда барча ишлар санитария-гигиена нормаларига асосан ташкил этилган.

    «Бир вақтнинг ўзида эвакуация қилинганларнинг рўйхати тузилмоқда», — деди ФВВ матбуот хизмати раҳбари.

    Айни вақтда, ФВВ матбуот хизмати вакили Самандар Ҳикматуллаевнинг маълум қилишича, Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 22 та аҳоли пунктларидан жами 60 450 нафар фуқаро Сирдарё вилоятининг бошқа ва Жиззах вилояти ҳудудларига вақтинчалик кўчирилган.

    Мавзуга доир:

    • Сирдарёнинг сув остида қолган маҳаллалари аҳолиси Жиззахдаги мактаб ва коллежларга жойлаштирилмоқда
    • Фото: Сардобадаги авария сабаб эвакуация қилинган мирзаободликлар
    • Сардобадаги авария сабаб эвакуация қилинган аҳолига сирдарёликлар ўз уйларидан жой бермоқда
    Ҳикматуллаевнинг қўшимча қилишича, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ва аҳолини эвакуация қилиш тадбирларига ФВВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ДХХ, Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш, Транспорт, Энергетика, Сув хўжалиги вазирликлари хизматларидан жами 3821 нафар шахсий таркиб ва 400 дан ортиқ техника жалб этилган.

    Сув тошқини Оқолтин туманидан оқиб ўтувчи Абай каналига йўналтирилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига оқизилмоқда. Сардоба сув омборидан сув чиқиши 1 май куни соат 17:00 атрофида тўхтаган бўлиб, сув омбори тўғонини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда. Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори тўғонининг бузилган жойини бориб, кўздан кечирди

    Маълумот учун, содир бўлган фавқулодда вазият юзасидан ФВВда колл-центр фаолияти йўлга қўйилган. Ташкил этилган тезкор рақам кучайтирилган тартибда ишламоқда. Қўнғироқлар 1205 ва 1250 қисқа телефон рақамлари орқали қабул қилинмоқда.

    Мавзуга доир: ФВВ: Сардобадаги Қўрғонтепа ва Дўстлик аҳоли яшаш пунктлари сув тошқинидан жиддий зарар кўрди

    02.05.2020, 08:22   Изоҳ (0)   82312
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ФВВ: Сардобадаги Қўрғонтепа ва Дўстлик аҳоли яшаш пунктлари сув тошқинидан жиддий зарар кўрди

    02.05.2020, 08:07

    ИИВ ЙҲХББ: Такси ҳайдовчиларига йўловчи ташиш фаолиятини олиб боришга рухсат берилмаган

    02.05.2020, 07:55

    Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид Президент қарори қабул қилинди

    02.05.2020, 06:58

    Uzbekistan Airways 111 млн долларлик кредит тўловини вақтинча тўхтатишни режалаштирди

    02.05.2020, 06:39

    Навоийда коронавирусга чалинган бир нафар бемор қолди. ССВ 2086 нафар бемор ҳақида ҳудудлар кесимида маълумот берди

    02.05.2020, 00:31

    Тошқиндан жабрланган сардобаликлар учун Қашқадарёдан инсонпарварлик ёрдами йўлга чиқди

    01.05.2020, 23:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.