• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар учун қандай шароитлар яратилган? ССВ жавоб берди

    Ўзбекистонда ҳомиладор ёки туққан аёллар коронавирус инфекциясига гумон қилинса, қандай йўл тутилади? Шундай ҳолатларда қаерга мурожаат қилиш керак? Уларнинг даволаниш тартиби қандай бўлади? Шу каби саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Барно Абдусаматова жавоб берди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Унинг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) билан биргаликда алоҳида миллий клиник қўлланма ишлаб чиққан бўлиб, шу асосида даволаш ишлари олиб борилади.

    Ҳозирги кунда республика бўйича COVID-19 инфекцияси билан касалланганлар билан мулоқотда бўлган ҳомиладор аёллар учун 740 шифо-ўринга эга 14 та туғруқ комплекслар, коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳомиладор аёллар учун эса 360 шифо-ўринга эга бўлган 13 та туғруқ комплекслари яратилган.

    «Шу ўринда айтиш керакки, ҳомиладор аёлларда қуруқ йўтал, тана ҳароратининг кўтарилиши, нафас қисилиши, ҳолсизлик, иштаҳа йўқлиги, мушакларда оғриқ аломатлари пайдо бўлганда уйдан чиқмаган ҳолда яшаш манзилларидаги участка шифокорига ёки аёллар маслаҳатхоналарига мурожаат қилишлари зарур. Карантин даврида ҳомиладорлар шошилинч ҳолатлардан ташқари шифокорлар маслаҳатлашувларини масофавий алоқа (телефон, видеоалоқа ва бошқалар) орқали ўтказишлари тавсия этилади», — дейди Барно Абдусаматова.

    Мавзуга доир: Ҳомиладор аёллар коронавирусдан қандай сақланиши керак?

    Ҳомиладор аёлда коронавирус инфекцияси аниқланса ва у муддатига етмаган бўлса, ҳомиладорлик давом эттириладими?

    Барно Абдусаматованинг таъкидлашича, бу энг аввало, она аҳволининг оғирлиги, ҳомиланинг яшаб кетиши ва соғломлиги каби кўплаб омилларга боғлиқ. Агар коронавирус инфекцияси мавжуд бўлган ҳомиладор аёлнинг аҳволи оғир ёки ўта оғир деб баҳоланадиган бўлса, унда диагностик мезон ва халқаро тиббий тавсияларга мувофиқ, ҳаётий кўрсатмаларга кўра, ҳомиладорлик муддатига қарамай туғдиришни амалга ошириш керак. Аммо ҳозирги кунда коронавирус инфекциясига чалинган ҳомиладор аёлларда бу касаллик ҳомила учун жиддий асоратлар хавфи юқорилиги тўғрисида ҳеч қандай далиллар мавжуд эмас.

    COVID-19 инфекциясига чалинган аёлда ҳомиладорлик муддатига етган бўлса, туғруқ усулини танлаш акушерлик кўрсатмалари асосида индивидуал амалга оширилади. ЖССТ кесарча кесишни фақатгина тиббиёт нуқтаи назаридан ўринли деб топилгандагина ўтказишни тавсия этади.

    Мавзуга доир: Карантин сабабли ёпилган Республика перинатал маркази май ойида очилиши мумкинлиги айтилди

    Инфекция онадан болага ўтадими?

    «Туғруқ мураккаб жараён. Айрим юқумли касалликка чалинган оналарнинг фарзандида онадаги инфекциялар бўлмаслиги мумкин. Аммо коронавирус бутун дунё шифокорлари учун ҳам кутилмаган касаллик бўлди. Тўғри, коронавирус инфекцияси мавжуд бўлган ҳомиладор аёлдан туғилган болага инфекция ўтадими, деган савол ҳар бир аёлнинг хаёлидан ўтиши табиий. Мутахассисларнинг маълум қилишларича, янги туғилган чақалоқларда коронавирус инфекцияси ўтган ҳолатлар нисбатан кам қайд этилган, агар ушбу инфекция болага ўтган тақдирда ҳам, барча ҳолатлар енгил шаклда кечган», — дейди ССВ бошқарма бошлиғи.

    Унинг айтишича, касалланган ҳомиладор аёлдан туғилган чақалоқ, у туғилгандан сўнг 12—24 соат ўтгач, албатта, коронавирус инфекциясига текширилади. Натижаларни тасдиқлаш учун такрорий тест 24 соатдан кейин амалга оширилади. Текширув учун биоматериал сифатида бурун-ҳалқум ёки оғиз-ҳалқумдан суртма олинади.

    Коронавирус инфекцияси мавжуд бўлган она ўз боласини кўкрак сути билан озиқлантириши мумкинми?

    «Ҳаммамизга маълумки, она сути турли касалликларни чақирувчи вирус ва микробларга қарши курашувчи моддаларга бой бўлади. Яъни, у болада иммунитет тизимининг шаклланишида қатнашади. Ундаги иммуноглобулинлар янги туғилган чақалоқни турли инфекциялардан ҳимоя қилади, онадан болага иммунитет ўтишини таъминлайди. Шунинг учун ҳам, ЖССТ коронавирус инфекцияси мавжуд бўлган онанинг саломатлик ҳолатига қараб эмизишга рухсат берилишини тавсия этади. Лекин шуни эсдан чиқармаслик керакки, вирус онадан болага ҳаво-томчи ҳамда тўғридан-тўғри мулоқот йўли орқали ўтиши мумкин. Ва шу сабабли оналар чақалоқларни парваришлаш ва эмизиш жараёнида ниқобдан фойдаланишлари, уни ишлатишдан олдин ва кейин қўлларини яхшилаб ювишлари ҳамда хонадаги барча буюмларни хлорли эритмалар билан дезинфекциялаб туришлари шарт», — деб таъкидлаб ўтди Барно Абдусаматова.

    Ўзбекистонда 30 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 2017 нафарга етди. Бунда соғайганлар сони касалликдан даволанаётганлар сонидан кўп бўлиб турибди. Коронавирусдан соғайганлар орасида ҳомиладор ва яқинда фарзандли бўлган аёл ҳам бор.

    Мавзуга доир:

    • Тошкентда туғруқхонага боришга улгурмаган аёл ППХ машинасида фарзандини дунёга келтирди
    • Вертолётда туғруқхонага олиб борилган деҳқонободлик аёл ўғил фарзандли бўлди

    30.04.2020, 15:38   Изоҳ (0)   24347
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қарши давлат университети ўқитувчиси ойлик маошидан 15 нафар талабага стипендия тайинлади

    30.04.2020, 15:08

    «200 нафар қурувчи билан кўмакка шошган Қашқадарё ҳокими ва халқига раҳмат». Бухоро ҳокими қўшни вилоятларнинг инсонпарварлик ёрдами ҳақида гапирди

    30.04.2020, 14:39

    Қоракўлда электр таянч устунларини тиклаш ишлари бошланди. Унга 70 га яқин мутахассис жалб қилинган

    30.04.2020, 12:46

    Бекободда кучли ёмғир сабаб сув тошқини юз берди. Жароҳатланганлар йўқлиги айтилмоқда

    30.04.2020, 10:35

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 2017 нафарга етди

    30.04.2020, 10:00

    Ўзбекистонда 1—2 май кунлари ёмғир аралаш кучли шамол — шторм кузатилиши кутилмоқда

    30.04.2020, 09:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Неймар Бразилия терма жамоасига қайтадими? Анчелотти жавоб берди

    Спорт | 28 июн, 19:28

    Сурхондарёдаги метан заправкада Nexia-2 портлаб кетди

    Ўзбекистон | 28 июн, 19:20

    Халқаро қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:55

    “Канада билан савдо музокаралари тўхтатилади” — Трамп (видео)

    Дунё | 28 июн, 18:35

    Тошкент–Тель-Авив–Тошкент йўналишидаги рейслар қачондан тикланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:15

    Эронда Исроил билан урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг дафн маросими бўлиб ўтди (видео)

    Дунё | 28 июн, 17:55

    Ўзбекистонда 29 июнь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 17:35

    Қозоғистонда аёл автобус бекатида фарзанд кўрди

    Дунё | 28 июн, 17:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.