Оддий котлет тайёрлаш ва истеъмол қилишдан чарчаганлар эътиборига «лўла кабоб» рецептини тақдим қиламиз.

Фото: «Гастраном»

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Гўшт — 0,5 кг
  • Пиёз 3 дона
  • Саримсоқ пиёз
  • Тухум 2 дона
  • Майонез — 1 ош қошиқ
  • Туз ва зираворлар

Тайёрланиш жараёни:

  • Қийма майдалагичдан гўшт ва пиёзни чиқариб аралаштиринг.
  • Саримсоқ пиёз, майонез, тухум, туз ва зираворларни қўшинг.
  • Тайёр қиймани бир неча соатга музлаткичга қўйинг.
  • Тайёр масаллиқдан кабобларни патнисга теринг
  • 180 даража қизиган печда 25 дақиқа пиширинг.

Тайёр кабобларни гарнир билан қўшиб ейишингиз мумкин.