Юлдуз ва машҳурларнинг нафақат ижоди, балки шахсий ҳаёти ҳам мухлислар учун қизиқарли ҳисобланади. Айниқса, ўзининг эсда қоларли роллари билан таниқли бўлган Болливуд юлдузлари ҳамиша эътибор марказида бўлган. Қуйида бир қанча машҳур актёрларнинг рафиқалари қайси касб эгаси эканлигига изоҳ бериб ўтамиз.

Шоҳруҳхоннинг турмуш ўртоғи Гаури Хон — интерер дизайнери ва продюсер

Фото: Getty Images

Болливуд қироли Шоҳруҳхоннинг рафиқаси Kolkata Knight Riders ҳамда Red Chillies entertainment продюсерлик компанияси эгаларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, унинг D’décor номли интерер дўкони ҳам бор. Гаури қатъий тартиб-интизом сабаб ўзини муваффақиятга эришган деб ҳисоблайди. Бу ҳали ҳаммаси эмас, унинг номи билан аталган компания ҳам бор ва Гаури бошчилигидаги дизайнерлар жамоаси, машҳур меҳмонхона ва ресторанларни жиҳозлаш билан шуғулланади.

Ритик Рошаннинг турмуш ўртоғи Сюзанна Рошан — интерер дизайнери

Фото: Getty Images

Бугунга келиб Ритикнинг собиқ турмуш ўртоғи деб айтиладиган Сюзанна ҳам интерер дизайнери. Қолаверса, у The Charcoal Project дўкони соҳибаси ҳисобланади.

Акшай Кумарнинг турмуш ўртоғи Твинкл Кҳанна— интерер дизайнери, ёзувчи

Фото: Getty Images

Акшай Кумарнинг рафиқаси дизайнерликдаги муваффақиятли фаолияти сабаб Elle Décor халқаро мукофотига сазовор бўлган. Твинкл, шунингдек,​ ёзувчи сифатида ҳам яхши маълум. У китоб ёзишдан ташқари баъзи-баъзида The Times of India сингари нашрларга мақола ёзади.

Амирхоннинг турмуш ўртоғи Киран Рао— режиссёр ва продюсер

Фото: Getty Images

Амирхоннинг рафиқаси Киран Рао карьерасини режиссёр ёрдамчиси сифатида бошлаган. «Мумбай кундалиги» фильми унинг биринчи режиссёрлик иши бўлган.

Сунила Шетти турмуш ўртоғи Мана Шетти — моделер

Фото: Getty Images

Актёрнинг рафиқаси фақатгина моделерлик билан чекланмаган. У дўконлар дизайни ҳамда болаларга ёрдам кўрсатиш дастурларини ташкиллаштириш билан ҳам шуғулланади.