Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Нью-Йорк штатида никоҳ маросимларини онлайн ўтказишга рухсат берилди. Бу ҳақда штат губернатори Эндрю Куомо Twitter’да маълум қилган.

Фото: Pymnts

Фото: Pymnts

Ушбу қарор чиқарилишига коронавирус пандемияси сабаб бўлган. Никоҳ қайд этилгани ҳақидаги гувоҳномани энди интернет орқали олиш, рўйхатдан эса видеоконференцалоқа форматида ўтиш мумкин.

Жонс Ҳопкинс университетининг 20 апрель Тошкент вақти билан 00:30 да берган маълумотига кўра АҚШда 742 мингдан ортиқ кишида коронавирус қайд этилган, 40 мингдан ортиқ одам эса касаллик оқибатида вафот этган. 66 минг бемор касалликдан тузалган.

17 апрелда АҚШ президенти Дональд Трамп штатлардаги ҳукумат вакилларига COVID-19 сабаб ўрнатилган чеклов меъёрларини енгиллаштириш бўйича мустақил қарор чиқариш ваколати берилишини билдирган. Унинг сўзларига кўра карантиннинг бекор қилиниши уч босқичда амалга оширилади. Бир ой ичида АҚШда 20 миллиондан ортиқ одам ишсиз қолди. The Wall Street Journal ҳамда NBC News ўтказган сўровномага кўра кўпчилик АҚШда чекловларни жуда тез олиб ташланиши мумкинлигидан хавотирда.

5 апрелда Нью-Йоркда доимий яшаб, ишлаб келган, оилалари ҳам шу ерда бўлган икки нафар ўзбекистонликнинг COVID-19’дан вафот этгани хабар қилинган, кейинчалик Ўзбекистон ТИВ ушбу маълумотни тасдиқлаганди. 7 апрелда яна бир ўзбекистонлик коронавирусдан ўлгани маълум қилинди. Кейинроқ Нью-Йоркдаги учинчи қурбон машҳур шашмақом ижрочиси Рустам Самарқандий экани ойдинлашди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Песков сафарбарликнинг янги тўлқини ҳақидаги тахминларни «провокация» деб атади
Маҳаллий
Қибрайдаги заправкада ёнғин чиққани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди
Дунё
Алла Пугачёва, Елена Зеленская ва эронлик намойишчилар BBC’нинг энг нуфузли аёллар рўйхатига кирди