Москвада кўчада ўтиб кетаётган ота-болага ҳужум қилиб, уларни дўппослаган беш нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Telegram’даги Baza канали хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълумотларга кўра, Россия пойтахтида ишсиз қолган беш нафар Ўзбекистон фуқароси кўчада ота ва болага ҳужум қилиб, уларни дўппослаган ва 2 минг рубль пулни ўғирлаб кетган.

Таъкидланишича, ҳужум апрель ойларининг бошларида Петровско-Разумвоскоe кўчасида жойлашган турар жой биноларидан бирининг қаршисида содир бўлган. Видеога кўра, бир неча эркакдан иборат гуруҳ йўлда ўтиб кетаётган икки кишига ташланиб қолган. Иккисини ҳам қаттиқ калтаклаб, уларнинг ёнидан пулларни олиб қочишган.

Жабрланувчилар шифохонага ва полицияга мурожаат қилган. Орадан тўрт кун ўтгач — 9 апрель куни жиноятчилар қўлга олинган. Маълум бўлишича, улар ўзбекистонлик муҳожирлар бўлиб, ишсиз қолгани сабаб шундай йўл орқали пул топишга ўтган.