Ўзбекистонда 17 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 15 кишига ошиб, 1405 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Аввалроқ 17 апрель соат 16:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1390 тага етгани хабар қилинган эди.
Ўзбекистон сўнгги бир сутка ичида коронавирусга чалинганлар сони 31 нафарга кўпайди. 16 апрелгача касалланиш ҳолатлари кунига 100 дан ошаётган эди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг тўрт нафари вафот этди, 156 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинди. Хорижда камида 23 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган, уларнинг тўрт нафари вафот этган.
Изоҳ (0)