Ўзбекистонда 16 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1349 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Аввалроқ 15 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1302 тага етгани хабар қилинган эди.
Мавзуга доир:
Қайд этиш жоиз, сўнгги кунларда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатларининг қайд этилиши сезиларли ошди. Хусусан, 8 апрель куни 26 кишида, 9 апрель куни 36 кишида, 10 апрель куни 87 кишида, 11 апрель куни 98 кишида, 12 апрель куни ҳам 98 кишида, 13 апрель куни 133 кишида, 14 апрель куни 167 кишида, 15 апрель куни эса 137 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоровнин таъкидлашича, мамлакатда карантин билан боғлиқ чекловлар май ойида ҳам давом этиши мумкин. Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев карантин тартиби «халқ билан бамаслаҳат» бекор қилинишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)