• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Муборак ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари ёлғон маълумот тарқатишда айбланмоқда

    Муборак тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Зафар Жўраев ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га шикоят қилган Жўраевнинг онаси Нилуфар Саломова ИИБ ўғлидан «нотўғри маълумот тарқатдим» деб тан олишини талаб қилаётганини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    «Бизни кеча кечки пайт соат 21:00 да Қарши шаҳридан олиб келишганди. Ўғлимни ярим кечаси соат 03:00 да қўйиб юборишди. ‘Эрталаб соат 08:00 да шу ерда бўлишинг шарт’ дейишгани учун уйга кетолмай Муборак туманида қолдик. Кечаси билан кўчада ўтирдик. Келиним ҳомиладор, шу аҳволда кечадан бери сарсонмиз. Ўғлимга нима бўлди, аҳволи қандай билолмай оворамиз», — дейди Нилуфар Саломова.

    Таъкидлаш лозим, 2020 йил 14 апрель куни Муборак туманида шифокорлар тўй қилгани, тўйда 50 нафар меҳмон иштирок этгани ҳақида хабар берилганди.

    Аниқланишича, мазкур хабар дастлаб туман ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий Telegram каналида эълон қилинган. Кейин ўчирилган.

    «Соат 23:10. Бу пайтда қайдай пост қўйсам бўлади? Тўхтанг, мурожаат келиб тушди. Бугун Муборак туманида шифокорлар қуда бўлишибди! Туман ҳокими, сектор раҳбарлари Муборакда шунча ишларни амалга ошириб турган пайтда, шунча тарғибот, ташвиқот ишлари давом этаётган карантин пайтида жўнатилган бу мурожаат очиғи бизни ҳайрон қолдирди. Мурожаат қанчалик асосли, эртага аниқлик киритамиз...», — дейилади ахборот хизмати тарқатган расмий хабарда.

    Вазиятни изоҳлаган вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова Зафар Жўраев унга қўнғироқ қилиб, туманда карантин пайтида тўй бўлаётгани ҳақида мурожаат келиб тушганини айтган. Расулова эса туман ИИБ раҳбарининг телефон рақамини бериб, «ИИБ раҳбари ва туман ҳокимига бу ҳақда тезда хабар беринг» деган.

    Зафар Жўраев туман ҳокими ва ИИБ раҳбарига бу ҳақда хабар қилган-қилмагани бизга қоронғи. Аммо Нилуфар Саломованинг айтишича, ўғли бу ҳақда мутасаддиларга айтган.

    «Бу ҳақда интернетда ўқидим, Зафар Жўраев тўй бўлгани ҳақида менга хабар бермаган», — дейди Муборак тумани ҳокими Ғайрат Жовлиев.

    Ғайрат Жовлиев.

    Ғайрат Жовлиев.
    Фото: «Дарё»

    Ғайрат Жовлиевнинг айтишича, у тўй ҳақидаги хабар ҳокимлик ахборот хизмати расмий каналида эълон қилинганини кўрмаган. Канални ўқимаган.

    «Ўша куни қишлоқ хўжалиги ишлари билан туманнинг чекка ҳудудида бўлганман, шунинг учун ҳам хабар қўйилганини кўрмай қолдим. Хабар интернетда тарқалгач, билдим», — дейди Муборак тумани ҳокими.

    Зафар Жўраев эса карантин пайтида туманда тўй бўлгани ҳақида барча масъулларга хабар берганини таъкидламоқда.

    «Ҳаммага хабар бердим ва кейин каналимизда бу ҳақда ахборот ёздим. Ахборотда бу хабарга ойдинлик киритилиши ҳақида қўшимча қилганман», — дейди Зафар Жўраев.

    Зафар Жўраев.

    Зафар Жўраев.
    Фото: «Дарё»

    Зафар Жўраевнинг айтишича, бу хабар ортидан бир неча киши жазоланишини билган мутасаддилар барча айбни унга ағдариб, сувдан қуруқ чиқишга уринмоқда.

    «Туман ҳокимлиги ахборот хизмати мустақил ва бор муаммони борича кўрсатиши керак, деган фикрда карантин қоидаларига амал қилмаган шифокорлар ҳақида ёздим. Энди эса айбдор сифатида икки кундан бери ИИБ биносида сўроқ беряпман. Овқат ҳам беришмай, оч ушлаб туришибди. Айбим, ҳақиқатни ёзганимми?», — дейди Зафар Жўраев.

    «Дарё» мухбири билан телефон орқали мулоқот қилган Зафар Жўраев айни пайтда тоби қочиб, туман шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб келинганини билдирди.

    Зафар Жўраев туман ИИБда уни оч олиб ўтиришгани учун тоби қочганини айтар экан, унга ҳеч ким қулоқ солмаётганидан шикоят қилди.

    Вилоят ИИБ масъули Ирода Расулованинг таъкидлашича, туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотни текширмасдан оммага тарқатган. Ва шошма-шошарликка йўл қўйган.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган манбаларнинг тасдиқлашича, айтилаётган манзилда ўша куни тадбир бўлиб ўтган. Лекин тадбирда 50 нафар киши иштирок этмаган. Тадбир меҳмонлари 10 нафарга яқин киши бўлиб, келинни куёвнинг уйига олиб боришган.

    Яна бир манбанинг маълумот беришича, тўй бўлгани ҳақида туман ҳокимлиги ахборот хизматига хабар берган аёл М.Қ. ва тўй қилгани айтилаётган фуқаролар ўртасида келишмовчилик бўлган. Шу сабабдан ҳам кичик тадбирни тўй дейишган.

    «Иккинчи томон ҳақиқатан ҳам тадбир қилган бўлса, эпидемия қоидасига риоя қилмагани боис, жавобгарликка тортилади. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбарига ахборот берган фуқаро М.Қ. ва ҳокимлик масъули шошма-шошарлиги, ахборотни текширмасдан эълон қилгани учун жавобгар бўлиши тайин», — дейди вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари.

    Вилоят ИИБ ахборот хизматининг қўшимча қилишича, мазкур иш 16 апрель, пайшанба куни, Муборак туман Маъмурий судида кўриб чиқилади.

    Мавзуга доир: Қашқадарёлик шифокорлар карантин қоидаларига зид равишда тўй ўтказди

    16.04.2020, 18:36   Изоҳ (0)   51737
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вакили: «Ифторликни, албатта, дастурхон ёзиб, тўп-тўп одам айтиш, деб тушунмаслик керак»

    16.04.2020, 17:54

    Тошкентда 70 ёшли бемор коронавирусдан тузалди. Ўзбекистонда тузалганлар сони 129 нафарга етди

    16.04.2020, 17:30

    Халқ таълими вазирлиги уйда якка тартибда таълим олишни ташкил этиш тартиби ҳақида маълумот берди

    16.04.2020, 17:26

    Мактаб дарсликларини Тошкентда қолдириб, вилоятларга кетган ўқувчиларни баҳолаш қандай амалга оширилади? ХТВ жавоб берди

    16.04.2020, 17:06

    Тошкентдаги Инҳа университети талабалари сенсорли «ақлли ниқоб» ихтиро қилди

    16.04.2020, 16:56

    Россияда оғир ҳаёт шароитларига тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам бериш учун «Саховат» маркази ташкил этилди

    16.04.2020, 16:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01

    Трамп: “Зеленскийга маслаҳат — келишув тузиш”   

    Дунё | 16 август, 10:59

    Тошкентда спиртли ичимликлар дўкони олдида жанжал юзага келди

    Ўзбекистон | 16 август, 10:44

    Нурсултон Рўзибоевнинг Брайан Баттлга қарши жанги бекор қилинди

    Спорт | 16 август, 10:30

    Аляскадаги саммит: Путин ва Трамп музокаралари якунланди. Улар икки соатдан ортиқ давом этди 

    Дунё | 16 август, 09:59

    АПЛ. “Ливерпуль” 1-турда “Борнмут” дарвозасига тўртта гол урди (видео)

    Спорт | 16 август, 09:37

    Жазо муддатидаги шахс катта миқдорда сохта долларларни сотаётган вақтида қўлга тушди

    Сирдарё | 16 август, 09:17

    Enzo, Niki, Dinо ва бошқалар: инсонлар шарафига номланган автомобиль моделлари

    Шоу-бизнес | 16 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.