Ўзбекистонда 15 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 27 кишига ошиб, 1302 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. Аввалроқ 15 апрель соат 16:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1275 тага етгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат 15 март куни тасдиқланган бўлса, ўтган вақт давомида коронавирусни юқтириб олгани аниқланган тўрт бемор вафот этди, 107 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинди. Бундан ташқари, хорижда камида 23 ўзбекистонлик коронавирусга чалинган, уларнинг уч нафари вафот этган.Қайд этиш жоиз, сўнгги кунларда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатларининг қайд этилиши сезиларли ошди. Хусусан, 8 апрель куни 26 кишида, 9 апрель куни 36 кишида, 10 апрель куни 87 кишида, 11 апрель куни 98 кишида, 12 апрель куни ҳам 98 кишида, 13 апрель куни 133 кишида, 14 апрель куни эса 167 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.
Изоҳ (0)