Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги «Гўзалкент» маҳалласида икки қаватли уйларнинг бирида 12 апрель, якшанба куни, портлаш содир бўлгани хабар берилганди. ИИВ портлаш ис газининг сиқилиши натижасида юзага келган чақнаш оқибатида содир бўлганини маълум қилганди.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, воқеа юзасидан Жиноят кодесининг 259-моддаси 2-қисми а, б бандлари (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлиши, бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши юзасидан алоҳида назорат ўрнатилган.

Дастлаб ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланганди. Кейинчалик жароҳатланганларнинг яна бири вафот этган. Қолган тўрт киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонада қолмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
 “Дизайн” кулги жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаровнинг яккахон концерти қандай ўтди? 
Дунё
Зеленский Канадага ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам таклиф қилди
Дунё
Қозоғистондаги ўрмон ёнғини қурбонлари сони 14 кишига етди