Стюардесса Колумбия округининг Вашингтон шаҳридан Луизиана штатининг Янги Орлеан шаҳарлари ўртасидаги якка йўловчили рейс бошланишини кутмоқда.Фото: Reuters
Испаниянинг Ронда шаҳри марказида 32 ёшли Хуан Мануэль Заморано ва 31 ёшли Елена Гонсалеснинг унаштириш маросимини олқишлаётган қўшнилар. Турмуш қуриш таклифи келин томонидан билдирилган.Фото: Reuters
Перунинг Эл-Кальяо шаҳрида комендантлик соати вақтида қоидабузарлик қилиб кўчага чиққан эркакка полиция ходими футболкадан ҳимоя ниқоби ҳосил қилмоқда.Фото: AP Photo
Мексиканинг Мехико шаҳрида жойлашган озиқ-овқат марказида юзага келган ёнғинни ўчириш вақтида меҳнат қилаётган ўт ўчирувчи.Фото: AP Photo
Рассом Уго Рондиноненинг Лас-Вегасдаги «Етти сеҳрли тоғ» асари.Фото: AP Photo
Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Президент ўтказган видеоселекторда бош вазир Абдулла Арипов каби вирус блокатори тақиб олди.Фото: Президент матбуот хизмати
Италиянинг Рим шаҳридаги майдон сайёҳлар қадами узилгач, ўт майсалар билан қопланишни бошлади.Фото: Reuters
Бельгиянинг Брюссель шаҳрида коронавирус туфайли давом этаётган карантин вақтида 42 ёшли Пал ва унинг 4 ёшли қизи Мерилу ойна олдида балет ҳаракатларини такрорлашмоқда.Фото: Reuters
Бангкок шаҳридаги уйсиз ҳайвонлар учун мўлжалланган бошпанада 1500 га яқин итлар оз миқдоридаги озуқа билан бир жойда жон сақламоқда. Коронавирус пандемияси бошланганидан сўнг озиқ-овқат ва пул хайрияси кескин қисқарди.Фото: Getty Images
Англиянинг Фродшем шаҳрида туман аҳолиси маҳаллий фитнес инструктори Жанет Вудкок бошчилигида ижтимоий масофа сақлаган ҳолда кундалик машқларни бажармоқда.Фото: Getty Images
Изоҳ (0)