Ўзбекистонда 11 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 38 нафарга ошиб, 767 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Аввалроқ 11 апрель куни соат 14:30 ҳолатига кўра, беморлар сони 729 нафарга етгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ дастлабки ҳолат қайд этилганидан бери (15 мартдан буён) 42 киши соғайди, уч киши (бир аёл ва икки эркак) эса коронавирус сабаб вафот этди.
Ўзбекистондан ташқари Австрия, Арманистон, АҚШ, БАА, Жанубий Корея, Покистон, Россия, Таиланд ва Қозоғистонда ҳам жами 23 нафар ватандошда коронавирус аниқланган, улардан уч нафари (барчаси АҚШда) вафот этган. Вафот этганлардан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли шашмақом ижрочиси Рустам Самарқандий эди.
Изоҳ (0)