Истанбулдаги ўзбекистонликларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди
Коронавирус пандемияси туфайли Туркиянинг Истанбул шаҳрида оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам акцияси уюштирилди. Бу ҳақда «Sof.uz» хабар берган.
«Биз биргамиз» деб номланган акция доирасида 550 оилага озиқ-овқат маҳсулотлари: ёғ ва гўшт тарқатилди. Бу ҳафта яна 100 та оилага худди шундай маҳсулотларни тарқатиш режалаштирилган. Оилалар ҳар куни бепул нон билан таъминланмоқда.
Бундан ташқари, 100 га яқин оилага «Бим» озиқ-овқат дўконлари тармоғининг карточкалари тарқатилди, дейилади нашр хабарида.
Мавзуга доир:
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар