Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида яшовчи коронавирус билан касалланган ҳомиладор аёлнинг кўзи ёриди, чақалоқдан COVID-19 таҳлили олинган, деб хабар бермоқда «РИА Новости» Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссиясининг тезкор штаб-квартирасига таяниб.

Фото: Facebook / Лязат Мейрашевна Актаева

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Лязат Актаеванинг сўзларига кўра, аёл туғруқхонага тўлиқ ҳомиладорлик даври ва ўткир респиратор вирусли инфекция белгилари билан қабул қилинган. Текширишлар вақтида унинг тана ҳарорати 38,1 гача кўтарилган. COVID-19 таҳлили унда вирус борлигини кўрсатган.

Лязат Актаеванинг айтишича, чақалоқнинг бўйи 51 сантиметр ва 2,9 килограмм вазн билан туғилган. Боланинг соғлиғи шифокорлар томонидан қониқарли деб баҳоланмоқда, у инкубаторга жойлаштирилган. Онасининг соғлиғини ҳисобга олган ҳолда чақалоқдан ҳам коронавирусга таҳлил олинган, натижаси кутилмоқда. Аёлнинг ўзи эса даволаниш учун юқумли касалликлар стационарига ўтказилган.

Фото: Facebook / Лязат Мейрашевна Актаева

Туғруқ жараёнини ўтказган навбатчи шифокорлар гуруҳи кучайтирилган ҳимоя воситаларидан фойдаланганига қарамай, навбатчиликдан сўнг 2 ҳафталик уй карантинига юборилган.

Аввалроқ Қозоғистонда биринчи марта ҳомиладор аёл коронавирусга чалингани хабар берилганди. У аҳволи ва касаллик қандай кечаётгани ҳақида гапириб берган.

Айни пайтда дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1 миллион 601 минг кишидан ошган. Қозоғистонда касалланганлар сони 802 кишига, Ўзбекистонда эса 624 кишига етди.