Шимоли-ғарбий Англиянинг Ланкашир графлигида яшовчи аёл ўзининг 3 ойлик қизалоғидаги коронавирус аломатлари ҳақида гапириб берди, деб ёзмоқда The Sun.

Фото: SWNS

Унинг айтишича, 2 апрель куни чақалоқнинг тана ҳарорати 38,5 даражагача кўтарилган. Аёл тез ёрдамга мурожаат қилган, унга уйда қолишни маслаҳат беришган. Бироқ эртаси куни эрталаб боланинг иссиғи 39,1 гача кўтарилиб кетган ва нафас олиши қийинлашган.

Мурожаатга кўра, етиб келган тез ёдам ходимлари қизчани касалхонага ётқизган, 4 апрель куни эса унда коронавирус борлиги аниқланган. Даволаниш муваффақиятли ўтиб, 2 кундан сўнг бола касалхонадан чиқарилган.

«У ҳали вирусдан бутунлай тузалгани йўқ. Мен ҳатто вирус юқтирдимми-йўқми, билмайман. Чунки менда пайдо бўлган ягона белги бош оғриғи бўлиб, дори ичсам ҳам ўтиб кетмаяпти», — дейди қизчанинг онаси.

Аёл, шунингдек, атрофдагиларни шифокорлар тавсиясига амал қилишга ва уйда қолишга чақирган.

Аввалроқ Қозоғистонда коронавирусга чалинган аёл фарзандли бўлгани, чақалоқдан COVID-19 таҳлили олингани хабар берилган эди.