Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида қор ёғди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Бобур Мамадиёровга таяниб, «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Баҳор фасли бўлишига қарамасдан Самарқанд вилояти марказидан 100 километр узоқликда жойлашган туманда айни пайтда ҳам қор ёғмоқда.
Таъкидланишича, қор 7 апрель кечки пайт туман марказидан 20 километр узоқликдаги Қовунчи қишлоғида ёға бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида ҳам қор ёғганди.
Изоҳ (0)