Норвегия ҳукумати коронавирус тарқалишига қарши жорий этилган бир қатор чекловлар бекор қилинишини билдирди, деб хабар беради The Local.
20 апрелдан бошлаб боғчалар, 27 апрелда эса бошланғич мактаблар очилади. Шунингдек, 27 апрелдан сартарошлик каби хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятлари қисман қайта иш бошлаши мумкин.
Шу билан бирга, мамлакат ҳукумати маданий ва спорт тадбирларини ўтказишга қўйилган тақиқларни 15 июлга қадар узайтирди.
5,3 миллион аҳолига эга Норвегияда 5,9 минг кишида COVID-19 инфекцияси аниқланган, 88 киши вафот этган. Ўтган бир ҳафта ичида ҳар куни 150-200 кишида коронавирус тасдиқланган.
Мавзуга доир: Коронавирус тарқалишига қарши энг самарали кураш олиб бораётган мамлакат номи маълум қилинди
Изоҳ (0)