Литвалик фотосуратчи Адас Василяускас асосан тўйларни суратга олади. Аммо коронавирус пандемияси кўпчилик сингари унинг ҳаёт тарзини ҳам ўзгартириб юборди.
Эндиликда Адас дронлар ёрдамида уйида карантинда ўтирган оилаларни кўчадан туриб суратга олиш билан машғул. У аввалига ижтимоий тармоқлар орқали дўстлари ва кўнгиллилар билан келишиб олади, кейин уларнинг хонадонларига бориб, ойна орқали қизиқарли лавҳаларни муҳрлайди.
Фотосуратчи ўз ғояси ҳақида шундай дейди: «Мен ушбу лойиҳани шундоқ ҳам ҳар куни салбий ахборотлар қуршовида қолаётган инсонлар ҳаётига ранг-баранглик олиб кириш мақсадида бошладим. Ўйлайманки, мазкур лавҳалар уйда карантинда ўтириш ҳам қизиқарли эканлигини кўрсатиб бера олади».
Изоҳ (0)