АОКА қошида ташкил этилган брифингда Республика Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус ҳақидаги турли саволларга жавоб берди.
«Коронавирус касаллиги асосан инсонлар мулоқоти воситасида юқмоқда. Шу сабабли уйда қолиш ва ортиқча мулоқотдан тийилиш тавсия қилинади», — дейди Нурмат Отабеков.
Нурмат Отабеков карантиннинг ноябрга қадар чўзилиши мумкинлиги ҳақида тарқалган гап-сўзларга қуйидагича муносабат билдирди.
Бу каби башоратларни тез-тез учратяпмиз. Улар шу даражада хилма-хилки, ҳатто минг йил, бир ярим минг йил коронавирус тарқалишини башоратчилар айтиб кетган экан, деган фикрлар пайдо бўлмоқда. ‘Кўпчиликдан қуён қочиб қутулмайди’ деган мақол бор, бутун дунё ушбу инфекцияга қарши курашаётган экан, демак ушбу муддат узоққа чўзилмайди.Республика Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков карантинга қарамай ҳали ҳам фаолиятини давом эттираётган идора ёки корхоналар бор, фаолияти давом этаётган муассасаларда коронавирусга қарши қандай чоралар кўрилиши лозимлиги ҳақида берилган саволга ҳам жавоб қайтарди.Нурмат Отабеков, Республика Бош давлат санитария инспектори
Дарҳақиқат бундай идора ёки муассасалар мавжуд. Бунда, албатта, иш вақти бошланишида ҳар бир ходимнинг ҳарорати ўлчаб, иш жойига киритилиши, уч нафардан ортиқ одамнинг тўпланишига йўл қўйилмаслиги, кун давомида ишхона йўлаклари, барча хоналар махсус дезинфекция воситалари билан тозалаб турилиши, масофа сақлаб ҳаракатланиш, ҳар бир ходим тиббий ниқобда бўлиши ва улар ҳар икки соатда алмаштирилишига эътибор қаратилиши лозим. Ана шунда ушбу ташкилот ёки муассасанинг карантин шароитидаги фаолияти тўғри ва тўлиқ бўлади.Нурмат Отабеков, Республика Бош давлат санитария инспектори
Изоҳ (0)