Жаҳон иқтисодиёти деярли тўхтаб қолди, вазият эса 2008—2009 йиллардаги жаҳон инқирози давридан ҳам ёмонроқ. Бу ҳақда брифинг вақтида Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) раҳбари Кристалина Георгиева маълум қилган.
«Биз ХВЖ тарихида ҳали ҳеч қачон жаҳон иқтисодиётининг тўхтаб қолганини кўрмаганмиз. Биз таназзулга юз тутяпмз, бу жаҳон иқтисодий инқирозидан ҳам ёмонроқ», — деган у.
Унинг айтишича, коронавирус оқибатларидан кўпроқ ривожланаётган давлатлар жабр кўрмоқда. Чунки уларда «бу икки томонлама инқироз — соғлиқни сақлаш ва иқтисодий инқироздан ҳимоя қилиш учун етарича ресурслар йўқ».LIVE NOW: Joint IMF-@WHO Press Briefing on #COVID19 with @KGeorgieva and @DrTedros. https://t.co/W2gOo5T1iF #coronavirus https://t.co/faWV9yj67w
— IMF (@IMFNews) April 3, 2020
«Аслида, жамғарманинг 75 йиллик тарихида ҳали бирор марта бунчалик кўп давлатлар фавқулодда молиявий ёрдамга муҳтож бўлмаган — бизга 85 та давлат мурожаат этди, яна бир вақтнинг ўзида», — деб таъкидлаган ХВЖ раҳбари.
Мавзуга доир: 80 га яқин мамлакат Халқаро валюта жамғармасидан коронавирус сабаб молиявий ёрдам сўради
Кристалина Георгиеванинг қўшимча қилишича, ХВЖ асосий хавфни иқтисодиётнинг тикланиш имкониятига путур етказиши мумкин бўлган банкротлик ва иш жойларининг қисқаришида кўрмоқда.
Аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси раҳбари нефть компанияларининг коронавирус туфайли 10 миллиард доллар зарар кўрганини маълум қилганди.