Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель, жума куни, коронавирус тарқалиши ва унинг оқибатларига қарши кураш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Йиғилишда давлат раҳбари Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш доирасида диагностика, даволаш, карантин ишлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари ҳамда илғор хорижий тажрибаларга таяниб, амалга оширилаётганини таъкидлади.
«Шунингдек, Жанубий Кореядан малакали шифокорлар келиб, ўз тажрибалари билан беморларни даволашда қатнашмоқда. Яқин кунларда бир гуруҳ хитойлик мутахассислар ҳам етиб келиши кутилмоқда», — деди Президент.
Изоҳ (0)