Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик ҳолатлари сони 9 тага ошиб, 167 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
ССВ хабарида инфекция юқтириб олган беморларнинг ким эканлиги, касалликни қандай юқтириб олганига аниқлик киритилмаган.
31 март тонгида ҳам касалланганлар сони ошгани, яна 8 беморда коронавирус аниқланиб, улар 158 нафарга етгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 12 март куни Умра сафаридан Туркия орқали қайтган наманганлик аёлнинг коронавирусга чалинган 72 ёшли онаси 27 март куни тонгда инфарктдан вафот этгани, унинг дафн маросимида бирорта ҳам қариндоши қатнашмагани ҳақида хабар берилган эди.
Бундан ташқари, коронавируснинг иккинчи қурбони — Тошкентда вафот этган 39 ёшли шифокор касаллигини яшириб, ўзини уйда даволашга урингани, ундан қашқадарёлик 14 ёшли жиянига юққани, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган ўсмирнинг аҳволи ўрта оғирликда экани айтилган эди.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда 31 март соат 17:30 ҳолатига кўра, етти нафар бемор соғайган.
Изоҳ (0)