Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду «Ювентус»ни тарк этишни хоҳламоқда.

Фото: Reuters

Футболчига ПСЖ ва «Манчестер Юнайтед» жамоаларидан қизиқиш бор. Ҳар икки клуб Роналдуга таклиф билан чиққан, дея хабар қилмоқда Diario Gol.

Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»га қайтиши инглиз клубининг Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олишига боғлиқ бўлиб турибди. Криштиану 2003—2009 йиллар мобайнида манкунианликлар сафида тўп сурган.

Роналду 2018 йилнинг ёзида 117 миллион евро эвазига «Реал»дан туринликлар сафига ўтганди. 35 ёшли ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсум Криштиану «Ювентус» сафида 32 ўйин ўтказиб, 25 гол ва тўртта самарали узатмага муаллифлик қилди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!