25 март куни чартер рейси билан Истанбулдан Фарғонага учган 63 ёшли фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Ногиронлиги бўлган 63 ёшли фуқаронинг аҳволи самолётда оғирлашган. Унда юрак етишмовчилиги, оёқ ва қўлларида ҳаракатсизлик кузатилган. Фарғона шаҳар халқаро аэропортига махсус жиҳозланган реанимобил тез тиббий ёрдам машинаси ўз вақтида етиб келган.
Шундан сўнг, беморга зудлик билан реанимацион муолажалар кўрсатилган. Машина ичида унга юрак, нафас тизимини яхшилаш учун муолажалар бажарилиб, дефибриляция амалиёти тезкорлик билан ўтказилган. Стандартлар бўйича ўтказилган муолажаларга қарамасдан, бемор вафот этган.
Унга бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши, ўткир юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Айни пайтда суд-тиббий экспертизаси ўтказилмоқда.
Мавзуга доир: Росавиация Ўзбекистондан Россия фуқароларини олиб чиқиб кетишда қийинчиликлар борлигини маълум қилди
Изоҳ (0)